АсосийJamiyat

2020 йилда Ўзбекистонда 18 та ОТМ фаолияти йўлга қўйилади

'2020 йилда Ўзбекистонда 18 та ОТМ фаолияти йўлга қўйилади'ning rasmi

Олий ва ўрта махсус вазирлиги матбуот хизмати Олий таълим қамровини ошириш ва таълим сифатини яхшилаш борасида амалга ошириладиган лойиҳаларни маълум қилди. Унга кўра 2020 йилда:

1. 18 та янги олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилади:

* 10 та маҳаллий олий таълим муассасаси;

* 3 та хорижий олий таълим муассасаси;

* 5 та давлат–хусусий шериклик шартлари асосида.

2.  Қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш икки мартага оширилади.

3. 18 та янги ОТМ ташкил этилиши ва қўшма таълим дастурлари кенгайтирилиши натижасида ёшларни олий таълим билан қамрови 25 фоизга етказилади.

4.  Муҳандислик-техник таълим йўналишлари бўйича қабул параметрлари улуши 28 фоизга кўпайтирилади;

5. Бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларидан магистратура мутахассисликларига қабул қилинган талабалар улуши 10 фоизга оширилади.

6.  Хорижий тажрибалар асосида талабаларда амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ОТМларда ўқув жараёни кредит-модуль тизимида такшил этилиб, таълим жараёнларини электрон таълим бошқарув тизими орқали назорат қилиш жорий этилади

    Бошқа янгиликлар