Профилактика мақсадида ЙПХ инспекторлари йўл ҳаракати қоидалари ва уларни бузиш оқибати ҳақида ҳайдовчиларга эслатмоқдалар. Баъзи ҳолларда баённомалар ҳуқуқбузарликни олдини олишда ягона самарали чора бўлмоқда.
2019 йилнинг 23 дан 29 декабргача ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги билан боғлиқ 1604 та фактлар қайд этилди, шулардан 214 таси — қўпол тарздаги қоидабузарликлардир. Умумий статистиканинг баъзи рақамлари билан тақдим этилган жадвалда танишиб чиқишингиз мумкин.







