«Олмаота–Бишкек–Термиз» М39 халқаро автомагистралининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» (Китоб) довонидан ўтган қисмларида 2019 йилнинг 4 январь куни кучли қор ёғиши ва кўриш имкониятларининг кескин пасайганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Шу боисдан, автомобиль йўлининг мазкур довондан ўтган қисмларида ҳаракат хавфсизлиги таъминлангунга қадар автотранспорт воситалари эгаларига А-378 «Самарқанд–Ғузор» автомобиль йўли орқали ҳаракатланиши тавсия қилинади, дейилади телеграм каналда.






