АсосийЖАМИЯТ

Инспектор ҳақиқатдан ҳам ишлaмайдиган боди камера билан ишлаётганмиди? (видео) ИИБ изоҳ берди

3 январь куни интернет ижтимоий тармоғининг “Shopirlar” номли телеграмм каналида Ишлaмайди...

'Инспектор ҳақиқатдан ҳам ишлaмайдиган боди камера билан ишлаётганмиди? (видео) ИИБ изоҳ берди'ning rasmi

3 январь куни интернет ижтимоий тармоғининг “Shopirlar” номли телеграмм каналида Ишлaмайдиган камералар билан ишлашяптими? сарлавхали видеотасвир жойлаштирилди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур видеотасвир  2020 йил 03 январь кунидаги хизмат тақсимотига асосан вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 3-ЙПХ отряди 2-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспекторлари кичик сержант М.Бахриддинов ва сафдор Ж.Равшановлар Косон туман Маъшал маҳалласи ҳудудида жойлашган Педагогика коллежи рўпарасида хизмат олиб бораётган вақтида олинган.

“Спарк” русумли 70Н292GA давлат рақам белгили  автомашина шу йўлда ўрнатилга 5.12 йўл белгиси таъсир майдонида тўхтаган. Хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланиб келганлиги учун кичик сержант М.Бахриддинов ҳайдовчини белгиланган тартибда тўхтатиб, ўзини таништириб, содир этган қоидабузарлиги бўйича батафсил тушунча берган. Ҳайдовчидан тегишли тартибда ҳужжатларини талаб қилиб олиб, ҳужжатларини текшириш давомида ҳайдовчини автомашина бошқариш талони йўқлигини аниқлаб, унга нисбатан содир этган қоидабузарлиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрь кунидаги 370-сонли Қарори билан тасдиқланган “Йўл харакати қоидалари”нинг 91-бандида кўрсатилган қоидабузарликни содир этганлиги учун  маъмурий баённома расмийлаштирмоқчи бўлган вақтида Спарк русумли автомашина ҳайдовчи фуқаро Р.Каримов ЙПХ инспекторига видеокамераси ишламаётганлигини рукач қилиб уни маъмурий баённома расмийлаштиришига қаршилик кўрсатган. 

ЙПХ инспектори фуқаро Р.Каримовга видеокамера ишламаса тақиб юрмаслигини тушунтиришига қарамасдан уни қўл телефонига видеотасвирга олиб жанжал чиқаришга ва олдига оммани йиғишга ҳаракат қилган. ЙПХ инспектори вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда вазминлик билан вазиятдан чиқишга ҳаракат қилган ва ҳайдовчи Р.Каримовга содир этган қоидабузарлиги бўйича UZ-19-серияли 70-254509-рақамли маъмурий баённома расмийлаштириб ҳайдовчига ушбу маъмурий баённомани таништирганида ҳайдовчи маъмурий баённома билан танишиб имзо чекиб “Танишдим”-деб изоҳ ёзиб берган. Шундан сўнг маъмурий баённома ва транспорт воситасини кўздан кечириш ҳақидаги далолатномани Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2011 йил 31 май кунидаги 68-сонли буйруғига асосан расмийлаштириб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 291-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2011 йил 31 май кунидаги 68-сонли буйруғининг 36-бандига асосан, “Ушлаб туриш сабаблари бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар”-деб кўрсатилганлигига асосан автомашинани жарима майдонига жойлаштирган.

Фуқаро Р.Каримов гуёки ЙПХ инспекторлари ишламайдиган видеокамера билан ишга чиқишганлигини, 2020 йил 01 январь кунидан видеокамераси йўқ ЙПХ инспекторлари автомашина тўхтатишга ва маъмурий баённома расмийлаштиришга ҳаққи йўқлигини тарғиб қилган ҳолда ўзи томонидан қўл телефонига тушурилган 2 дақиқа 44 сония видеони 1 дақиқа 33 сониясини мантаж қилган ҳолда ижтимоий тармоқларга жойлаштирганлиги маълум бўлди.  

Мазкур ҳолат юзасидан ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар