“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига “Чирчиқ дарёси устида яна бир кўприк қуриш ҳақида”ги петиция жойлаштирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.
Унда Ўртачирчиқ туманидан Қўйлиқ бозоригача бўлган йўлда тирбандлик (Бектемир пости-Қўйлиқ) эрталабдан-кечгача давом этаётгани қайд этилади. Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келадиган автомобиллар жуда кўп. Шунингдек, шаҳарга келиб ишлайдиган инсонларнинг сони ҳам кўп.
Мурожаатда аҳоли бошига тушаётган шу ва бошқа муаммолар (Бектемир постидан Қўйлиққача автомобиль йўлининг жуда торлиги)ни бартараф этиш мақсадида Чирчиқ дарёси устида Қўйлиқ бозорига ва кейинчалик шаҳарга киришни таъминлайдиган кўприк қурилиши мақсадга мувофиқ, дейилади.
Петиция якунида Тошкент вилоятидан (Нурафшон шаҳри йўли — Ўртачирчиқ тумани) Тошкент шаҳрига кириш учун ҳам Чирчиқ дарёси устига яна бир кўприк қуриш таклиф қилинган.
06.01.2020 04:33
Чирчиқ дарёси устида Қўйлиқ бозори ва пойтахтга киришни таъминлайдиган яна бир кўприк қуриш таклиф этилди






