АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда Бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига қайси партия эга бўлгани маълум қилинди

Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси...

'Ўзбекистонда Бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига қайси партия эга бўлгани маълум қилинди'ning rasmi

Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлди.

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига мувофиқ Бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси эга бўлди.

Сайлов якунларига кўра, Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар қуйидагича  депутатлик ўринларига эга бўлдилар:

1. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси – 53та депутатлик ўрни;
2. «Миллий тикланиш» демократик партияси – 36та депутатлик ўрни;
3. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси – 24та ўрин;
4. Ўзбекистон Халқ демократик партияси – 22та ўрин;
5. Ўзбекистон Экологик партияси – 15та ўринни эгаллади.

    Бошқа янгиликлар