АсосийJamiyat

2020 йилда Қашқадарёда 16 қаватли уй-жойлар қурилади

'2020 йилда Қашқадарёда 16 қаватли уй-жойлар қурилади'ning rasmi

Бугун, 6 январь куни Қашқадарё вилоят ҳокимлиги мажлислар залида журналист ва блогерлар иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йилдаги режалар ҳақида маълумот берди.

Вилоят раҳбарининг маълум қилишича, 2020 йилда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 16 қаватли уй-жойлар қурилади. 

Маълумотга кўра, 1700 та  9 ва 16 кўп қаватли хонадонлар барпо этилади.

Уйларнинг 1106 таси кам таъминланган оилаларга ажратилади.

-Уйларниқуришда сифатли қурилиш материалларидан фойдаланамиз. Лекин пишиқ ғиштни ишлатмаймиз. Бу экологияга зарар,-деган Зойир Мирзаев.

    Бошқа янгиликлар