АсосийЖАМИЯТ

Ҳайдовчи ўз машинасига ўт қўйди... Воқеа аслида қандай бўлган? (Видео)

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи ЙПХ ходими ҳужжат сўраганига жаҳл қилиб, ўз машинасига ўт қў...

'Ҳайдовчи ўз машинасига ўт қўйди... Воқеа аслида қандай бўлган? (Видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи ЙПХ ходими ҳужжат сўраганига жаҳл қилиб, ўз машинасига ўт қўйиб юборгани ҳақидаги видео тарқалган эди. Биз ҳам воқеа жойида бўлган ҳайдовчилар томонидан суратга олиб, тарқатилган  ушбу хабар ҳақида видео лавҳа берган эдик. Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётганини айтиб ўтгандик. Воқеа аслида қандай бўлганига аниқлик киритилди. ЙПХ Матизни тўхтатганда уни бошқариб келаётган ҳайдовчининг аслида ҳужжатлари бўлмаган. Унга хатти-ҳаракатлари видео тасвирга олинаётганини айтиб огоҳлантирилган. Аммо ҳайдовчи асабийлашиб, ўзини бошқара олмай қолган. Натижада атрофдаги автомобиллар ва ҳайдовчиларга хавф туғдириб, ўз автомобилига ўт қўйиб юборган. Яхшиямки ЙПХ ходими ўз вақтида ўт ўчирувчиларни чақирган ва аянчли ҳолатларнинг олди олинган. Аммо яп-янги Матиз фойдаланиб бўлмайдиган ҳолатга келган.

ЙПХ ходимининг кийимига ўрнатилган мобиль камерага тасвирга олинган лавҳада эса бу воқеа аслида қандай бўлганлиги ҳақида маълумот олиш мумкин. Видео:

Бошқа янгиликлар