АсосийЖАМИЯТ

Сирдарё ХТБдан муносабат: Виждон уйғоқлигига чақириқ.

Сайхунобод тумани ХТБ га қарашли 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2019 йил 26 декабр...

'Сирдарё ХТБдан муносабат: Виждон уйғоқлигига чақириқ.'ning rasmi

Сайхунобод тумани ХТБ га қарашли 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2019 йил 26 декабр куни телеграм каналига чиққан маълумот бўйича қуйидагиларни маълум қилди.

Ўтган йили Мухтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан таълим сифати ошириш бўйича Сирдарё вилоятини намунали худудга айлантириш ташаббусини илгари сургандилар. Октябрь ойида Сирдарё вилояти Халқ таълими тизимини намунали ҳудудга айлантириш бўйича тест синовлари олинган эди. Гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидек, айрим ўқитувчиларнинг тест натижалари бироз қониқарсиз натижа берди. Шу муносабат билан ҳар бир ўқитувчи ўз устида ишлаши ва келажак авлодга керакли билимларни етказишлари учун мактабда фаолият олиб бораётган ёши улуғ ўқитувчилар ва мактаб раҳбарлари билан келишиб мурожаатнома ишлаб чиқилди. Ушбу мурожаатномада айрим қўштирноқ ичидаги мудраб қолган ўқитувчилар виждонини уйғотишга қатъият билан аҳд қилинди.

Ушбу қоғоз эса Халқ талими бошқармаси томонидан берилмаган. Уни Сайхунобод туманидаги 11 умумтаълим мактаби маъмурияти ўқитувчилар сидқи дилдан ҳаракат қилишлари, таълим сифатини оширишда янада фаол бўлишлари учун ишлаб чиқилган.


 

    Бошқа янгиликлар