АсосийЖАМИЯТ

Путин ўзбек миллиардерини орден билан тақдирлади

Ўзбекистонлик таниқли тадбиркор Фаттоҳ Шодиев Россиянинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланд...

'Путин ўзбек миллиардерини орден билан тақдирлади'ning rasmi

Ўзбекистонлик таниқли тадбиркор Фаттоҳ Шодиев Россиянинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Фармон мамлакат президенти Владимир Путин томонидан имзоланди.

Москва Давлат Халқаро муносабатлари институти матбуот хизматининг хабар беришича, орден Фаттоҳ Шодиевнинг Россия мадания ва санъат соҳасига қўшган катта ҳиссаси ҳамда кўп йиллик самарали фаолияти учун тақдим этилган.

Ўзбек миллиардери ERG  (Евросиё гуруҳи) ва IMR (International Mineral Resources) эгаларидан бири, Халқаро Шодиев фондининг асосчиси, «МГИМО» Васийлик кенгаши аъзоси ва Университет Эндаументи асосчиларидан бири, 1976 йилда институтнинг Халқаро ҳуқуқ факультетини тамомлаган.

Маълумот учун: Фаттоҳ Шодиев 1953 йил 15 апрелда Жиззах вилоятида туғилган, Москва давлат халқаро муносабатлар институтини Халқаро ҳуқуқ ихтисослиги бўйича тамомлаган. Сиёсий фанлар номзоди, Қозоғистон Республикаси Табиий фанлар академияси аъзоси.

 

    Бошқа янгиликлар