4-январ куни соат тахминан 8:30 да Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган Тошкент-Термиз йўналиши бўйлаб пойтахтга келаётган Cobalt русумли автомабил ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиши оқибатида йўлнинг ўнг четидаги бетон тўсиққа урилган.
Ҳалокат оқибатида қисқа туташув рўй бериб, автомабил тўлиқ ёниб кетган. Уни ичида бўлган икки нафар Баҳмал туманида яшовчи фуқаро ҳеқ қандай жароҳат олмаган. Аммо уларнинг 2018 йилда туғилган фарзанди танисининг 50 фоизи термик куйиш ташҳизи билан Сирдараё вилояти Сардоба тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ушбу автоҳалокат ҳайдовчининг чарчаб, рулда ухлаб қолиши натижасида содир бўлган.






