АсосийЖАМИЯТ

Эркинжон Турдимов бугун тушликни ҳарбийлар билан бирга қилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш марказида вилоят ҳоки...

'Эркинжон Турдимов бугун тушликни ҳарбийлар билан бирга қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш марказида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг марказ тингловчилари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар билан учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар берди Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланган тадбирда дастлаб миллий армиямизда кичик мутахассисларнинг ўрни ва вазифаси, марказда яратилган шароитлар ҳақидаги видеоролик намойиш этилди. 

"Ватанпарварлик ойлиги" доирасида ўтказилаётган учрашувда вилоят ҳокими ёш ҳарбийлар билан соҳадаги ўзгаришлар, янгиланишлар хусусида мулоқот ўтказди.

Вилоят раҳбари Марказий ҳарбий округ маданият ва маърифат марказида ёш ҳарбийлар билан ўтказган учрашувдан сўнг ҳарбийлар ошхонасида шароитлар билан танишди.

Ҳарбий хизматчилар билан бирга тушлик қилди, улар билан дилдан суҳбатлашди

    Бошқа янгиликлар