Байрам тантаналари, кўнгилочар дастурлар ҳам ортда қолди. Айни пайтда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва "Hyatt Regency" меҳмонхонаси атрофидаги ҳудуддаги энг катта Янги йил арчасини йиғиштириб олиш ишлари давом этмоқда.
Демак бу ишлар байрам муносабати билан халқ сайилларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида ёпиб қўйилган автомобиль йўлларининг очилишидан далолат беради.
Эслатиб ўтамиз, бу майдонга ўрнатилган Янги йил арчасининг баландлиги 36 метр бўлиб, 45 мингта арча ўйинчоғи билан безатилганди. Байрам тадбирларини ўтказиш учун мазкур ҳудудда 2 та саҳна, 36 та савдо шаҳобчаси ташкил қилинган эди. Видео:






