8 январь куни Фарғона халқаси йўлидаги темир йўл кесишмасида тепловоз билан автокран машинаси тўқнашиб кетди.
Фарғона вилояти электр тармоқлари корхонасига қарашли МАН русумли автокран темирйўл кесишмасидан ўтаётган чоғида ички йўлларда юк ташувчи тепловоз билан тўқнашган.
Дастлабки маълумотларга кўра автокран ҳайдовчиси шошмашошарлик билан темирйўл кесишмасидан ўтиб кетмоқчи бўлган, лекин бунга улгура олмаган. Ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Видео:






