АсосийJamiyat

“Чимён”даги фожиа юзасидан расмий маълумот берилди

'“Чимён”даги фожиа юзасидан расмий маълумот берилди'ning rasmi

2020 йил 05 январь куни тахминан соат 11:00 ларда 17 ёшли Б.Е. Бўстонлиқ тумани “Чимён” тоғ-чанғи дам олиш оромгоҳида “YAMAHA VK540B” русумли қор-чанғи транспортини бошқариб кетаётганида, тепаликдаги қияликдан ҳаво тўлдирилган матрасда тушиб келаётган 22 ёшли М.М., 23 ёшли А.А. ва 20 ёшли А.А.ларни босиб кетган.

Оқибатда 3 нафар жабрланганлар турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган, улардан бири оғир аҳволда.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Чимёндаги тўқнашув оқибатида 2 киши "реанимация"га, бир киши комага тушгани хабар берилганди.


 

 

    Бошқа янгиликлар