АсосийЖАМИЯТ

«Файзли Тошкент» Учтепа ва Чилонзор туманларидан бошланди

Аввалроқ Пойтахтимиз бўйлаб “Файзли Тошкент” акцияси старт олгани ҳақида хабар бергандик....

'«Файзли Тошкент» Учтепа ва Чилонзор туманларидан бошланди'ning rasmi

Аввалроқ Пойтахтимиз бўйлаб “Файзли Тошкент” акцияси старт олгани ҳақида хабар бергандик. Бугун акция пойтахтимизнинг Учтепа ҳамда Чилонзор туманларидаги маҳаллалардан старт олди.

Биргина Учтепа туманидаги танг аҳволда бўлган 11 та маҳаллаларини ободонлаштириш учун 400 киши сафарбар этилди. Жами ушбу тумандаги ободонлаштириш ишларига Тошкент ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан қўшимча равишда  1000 нафар ёлланма ишчи жалб этилди.

“Махсустранс” ДУК томонидан махсус техникалар жалб этилди. 10 кун давомида ушбу туманларнинг маҳаллалари ободонлаштирилиб, кейин Тошкентнинг бошқа туманларига ўтилади. 

Барча ишчиларга самарали меҳнат қилишлари учун зарур ускуналар тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, икки ой давом этадиган “Файзли Тошкент” акцияси доирасида шаҳар миқиёсида кенг кўламли тозалаш ва ободонлаштириш тадбирлари олиб борилади.

Акция доирасида Тошкентнинг 30 минг гектардан ортиқ ҳудуди, мавзе ва даҳалардаги қабристонлар, қаровсиз кўчалар, ариқлар ҳазонлардан тозаланиши кўзда тутилган.

 

 

    Бошқа янгиликлар