АсосийJamiyat

Қамчиқ довонида юк машинаси ЙТҲга учради

'Қамчиқ довонида юк машинаси ЙТҲга учради'ning rasmi

Жорий йилнинг 9 январь куни соат 15:10да «Қамчиқавтойўл» навбатчи-диспетчери томонидан «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 234,7 км.да «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келган «ИСУЗИ» русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, автомобиль йўлида кўндаланг бўлиб қолганлиги тўғрисидаги мурожаат келиб тушган.

Мазкур ҳодиса юзасидан, 8-назорат гуруҳи қутқарувчилари ва Қамчиқ” қутқарув отрядидан лейтенант А.Комилов бошчилигидаги 8 нафар қутқарувчилар воқеа жойига зудлик билан етиб борган.

Таъкидлаш жоиз, амалий ёрдамга бошқарманинг «МАН» русумли автоевакуатори, «Қамчиқавтойўл»нинг 1 та юк кўрарувчи техникаси ва 4 та ишчи ходими, шунингдек, «Шеробод» тез тиббий ёрдам маскани ходимлари жалб этилди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жароҳатланганлар аниқланмаган.

Олиб борилган сай-ҳаракатлар натижасида мазкур юк машина хавфсиз ҳудудга олинди ҳамда транспортларнинг хавфсиз ҳаракати таъминланди.

 

    Бошқа янгиликлар