АсосийJamiyat

Дабдабали тўй қилганларга нисбатан жазо чоралари кўрилмоқда

'Дабдабали тўй қилганларга нисбатан жазо чоралари кўрилмоқда'ning rasmi

Самарқанд вилоятида тўйлар, оилавий маросимлар, юбилей тантаналари ҳақидаги тартибни бузганларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилиши бошланди

Хабарга кўра Самарқанд вилоятида 4—5 январда бир нечта тўй бўлиб ўтган ва уларда иштирок этган меҳмонлар сони 200 нафардан ошиб кетган. Жумладан, Самарқанд туманидаги «Ҳожа Аҳрор Вали» маҳалласидаги тўйда 370 нафар меҳмон қатнашган. «Ширинобод» маҳалласида ҳам бу каби салбий ҳолат қайд этилган.

Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда тўйлар бўйича тартиб-қоидаларни бузган фуқароларга нисбатан қонуний жазо чоралари қўлланилиши қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар