2020 йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон фуқароси Р.Х. Санкт-Петербург шаҳри Приморье туманидаги қурилиш объектининг 16-қаватидан тушиб кетиб вафот этган.
Ҳозирги вақтда ватандошимиз жасадини Ўзбекистонга қайтариш бўйича зарур ҳуқуқий ва ташкилий масалалар тегишли ташкилотлар билан биргаликда ҳал қилинган.
Эртага, 12 январь куни вафот этган фуқаронинг жасадини Самарқанд шаҳрига олиб келиш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.





