АсосийJamiyat

Варшава шаҳрида Ўзбекистон фуқароси ЙТҲга учради

'Варшава шаҳрида Ўзбекистон фуқароси ЙТҲга учради'ning rasmi

2020 йил 8 январь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси И.Р. кўп сонли жароҳатлар билан оғир аҳволда Варшава шаҳридаги Миллий мудофаа вазирлиги Ҳарбий-тиббий институти Марказий клиник шифохонасининг интенсив терапия клиник бўлинмасига ётқизилган ва муолажа олмоқда. 

Мамлакатимизнинг Полшадаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, ЙТҲ бўйича Варшава шаҳрида полиция тергов тадбирларини олиб бормоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра И.Р. университетлардан бирининг талабаси ҳисобланади.

Элчихона Консуллик бўлими вакиллари клиникага бориб беморнинг ҳолидан хабар олдилар ва ҳамюртимизнинг қариндошларини қидиришмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Полша ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг Варшава шаҳридаги Элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +48-22-894-62-30 (2)

 

    Бошқа янгиликлар