Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар заҳирасини тайёрлаш тизимини акомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш, шунингдек, ушбу фармойиш билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлигини 2019 йил 15 декабрдан 2020 йил 15 январга қадар ўтказиш бўйича тадбирлар дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш, уни умумҳалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, аҳолида миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни таъминлаш, вазирлик тизимидаги ҳарбий хизматчи ва хизматчилар қалбида она юртга чексиз меҳр-муҳаббат ҳамда садоқат туйғуларини шакллантириш, ватанпарварлик, халқпарварлик фазилатларини юксалтириш, уларни шарафли қутқарувчилик касбига садоқат ва матонат билан ёндашиш сари ундашдан иборатлиги, шунингдек, «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида жорий йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академиясида «Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!» мавзусидаги «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди.

Тадбирда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Сергели туман кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сергели туман кенгаши, Тошкент шаҳар Яшнобод туман ҳалқ таълими бўлими 204-сонли умумтаълим мактаби Сергели тумани халқ таълими бўлими, Сергели туманидаги 68-сонли, 55-сонли, 2-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда Сергели туманидаги 322-сонли умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган «Темурбеклар ҳарбий спорт синфи»нинг ўқитувчи ва ўқувчилари, Сергели туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, Сергели туманидаги политехника, молия касб-ҳунар коллежи талабалари ва Академия профессор-ўқитувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Академияда қизғин ва кўтаринки руҳда ўтказилган тадбирда иштирок этаётган ёш авлодни кўнглидан келгусида Ватан ҳимояси учун ҳарбийлар сафида хизмат қилишдек шарафли касбни орзу қилишга ундайдиган қизиқарли чиқишлар, шунингдек, Академия ҳаёти тўғрисидаги видеолавҳа намойиши, курсантларнинг руҳий тайёргарлик йўлакчасида снарядлардан ўтиши, курсантнинг қўл жанги спорт тури бўйича чиқишлари, ўқув минорасининг 4-қаватидан жабрланганларни қутқариш машқлари, ёнғин-қутқарув автомобилларининг кўргазмали намойиши, Мудофаа вазирлиги Оркестрининг чиқиши ҳамда таниқли санъаткорлар томонидан жонажон Ватанимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилиши ёшларда катта таассурот қолдирди ва келажакда ҳарбий бўлиш ҳиссиёти ва ушбу касбга бўлган қизиқишлари янада ортди.




Тадбир давомида Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши «Сергели Ўқув спорт техника клуби»нинг Ҳарбий ватанпарварлик ва ёшлар билан ишлаш бўйича раҳбар ўринбосари Умида Гулямова томонидан «Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!» шиори остидаги «Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги акцияси» доирасида тадбир қатнашчиларига ташкилот логотиплари тарқатилди.

Бугунги ёшларимиз учун армияда хизмат қилиш шон-шараф ишига айланган, Ватан ҳимоясини қалб иши деб қабул қилиш, миллий армиямиз сафидан жой эгаллашга интилиш орзуси кучайган. Зеро, буюк аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур айтганидек «Куч билан бирни, ақл ва мустаҳкам руҳ билан мингни енгиш мумкин».
–Бугунги кунда ҳарбийларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик туфайли ёшларнинг ҳарбий соҳага бўлган қизиқиши ва интилиши ортиб бормоқда. Мана шундай ватанпарварлик руҳини тарғиб қилувчи ўтказилаётган амалий тадбирлар, ўз навбатида, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ўзига хос намуна бўлмоқда.

Ёш авлодда қатъий ҳаётий позиция, Ватанга бўлган садоқат туйғусини шакллантириш, ўрта мактабдан олий ўқув юртигача бўлган даврдаги узлуксиз ҳарбий таълим ва ватанпарварлик тарбияси бўйича яхлит тизим яратилмоқда дейди –Сергели туманидаги 322-сонли умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган «Темурбеклар ҳарбий спорт синфи»нинг ўқитувчиси Шуҳрат Холмирзаев.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Академияси Матбуот хизмати






