АсосийЖАМИЯТ

Бешариқда цемент заводи иш бошлади

Фарғона вилояти Бешариқ туманида цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Fargʻona Yasin quril...

'Бешариқда цемент заводи иш бошлади'ning rasmi

Фарғона вилояти Бешариқ туманида цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Fargʻona Yasin qurilish mollari” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасининг биринчи босқич лойиҳаси ишга туширилди. Бу ҳақда Ўз А хабар бермоқда.

 Мазкур йирик цемент заводи қурилиши инвестицион лойиҳаси ҳам ана шулардан биридир. Қўшма корхона “Great Amirxan oil” масъулияти чекланган жамияти ва Хитойнинг “Shanxi Xiangsheng” компанияси томонидан бунёд этилди.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг сўзга  кўра, бу ерда бир кунда 2 минг 500 тонна сифатли цемент ишлаб чиқариш имкони бор. Лойиҳанинг биринчи босқичида 113 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиб, 300 нафар ёшлар иш билан таъминланди.

photo5249130324628188381.jpg


Ушбу инвестицион лойиҳани амалга ошириш учун айнан мазкур ҳудуд танлангани бежизга эмас. Бу ерда улкан хом ашё захирасига эга цемент, оҳактош ва тупроқ (глина) конлари мавжуд. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 200 миллион долларни ташкил этиб, корхонада йилига 2 миллион тонна сифатли цемент ишлаб чиқарилади. Лойиҳанинг иккинчи босқичи ишга тушгач, 700 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш таъминланади.
 

 

    Бошқа янгиликлар