АсосийJamiyat

Бугун Қашқадарёнинг айрим ҳудудларида электр энергияси ўчади

'Бугун Қашқадарёнинг айрим ҳудудларида электр энергияси ўчади'ning rasmi

Истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб бериш мақсадида белгиланган режалар доирасида ишлар давом эттирилмоқда. Эртага 13 январь куни Нишон-1, Ҳилол, Хайробод юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ва Поштом нимстанциясида таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли Нишон тумани Оқолтин, Орзубўстон, Чўлибўстон, Гулистон МФЙлар, Китоб тумани Варганза, Башир, Анорзор МФЙлар, Қарши тумани Ҳилол, Керайит, Хонобод массиви, Муллақувват, Поштом МФЙлар ва Ғузор тумани Қовчин МФЙ ҳудудида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дея хабар қилди “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати.

    Бошқа янгиликлар