Чироқчи туманида, ҳайдовчига қонунбузурлик учун баённома расмийлаштирган ЙПХ ходимининг ўзи ҳам жавобгарликка тортиладиган бўлди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди. Келтирилишича, Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 2-ЙПХ отряди командири томонидан тасдиқланган кунлик хизмат тақсимотига асосан, 2-ЙПХ отряди 2-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ катта инспектори катта сержант Ярматов Насибали Сайдуллаевич 2019 йил 11 январь куни Чироқчи тумани ҳудуди бўйлаб жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва қоидабузар ҳайдовчиларни аниқлаш ва уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш мақсадида хизматга жалб қилинган.
Шу куни соат 14:20ларда сержант Ярматов Насибали Чироқчи тумани “Микрокредит банк” рўпарасида ўрнатилган 3,27 йўл белгисига амал қилмасдан тўхтаб турган “Лабо” русумли 70 J 787OA давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчиси Нуримов Шохрух Азаматовични олдига бориб, ўзини таништириб, ўзига ва автомашинага тегишли ҳужжатларини тақдим этишни сўраган. Фуқаро Ш.Нуримов ЙПХ инспекторига ҳужжатлари уйида қолиб кетганлиги, автомашинани эса тегишли ҳужжатларсиз бошқариб юрганлигини айтган. ЙПХ ходими ҳайдовчини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 24 декабрь кунидаги 370-сонли Қарори билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 7 ва 92-бандларида кўрсатилган қоидабузарликни содир этганлиги учун унга нисбатан UZ-19-серияли 70-267453-рақамли маъмурий баённома расмийлаштириб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 291-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2011 йил 13 июнь кунидаги 68-сонли буйруғининг 36-бандида “Ушлаб туриш сабаблари бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар” деб кўрсатилганлигига асосан автомашинани жарима майдончасига қўйиш мақсадида кетади. Ушбу автомашинани жарима майдончасига олиб кетаётган вақтида ўзига тегишли бўлган “Спарк” русумли 70 G878OA давлат рақам белгили автомашинани мажбурий тўхташ чироқларини ёқиб “Микрокредит банк” рўпарасида ўрнатилган 3,27 йўл белгиси таъсир доирасида қолдириб кетгади ва бу ҳолат “Лабо” русумли 70J787OA давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчиси фуқаро Нуримов Шохрух Азаматовичнинг эътиборидан четда қолмайди. ЙПХ инспектори унинг автомашинасини жарима майдончасига қўйиб келганидан сўнг ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг ўзига ҳам автомашинасини 3,27 йўл белгиси таъсир доирасида қолдириб кетганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштиришни талаб қилган. Шундан сўнг Чироқчи тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ бошлиғи капитан Ф.Янгибоев томонидан катта сержант Н.Ярматовга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 24 декабрь кунидаги 370-сонли Қарори билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 7-бандида кўрсатилган қоидабузарликни содир этганлиги учун UZ-19-серияли 70-263256-рақамли маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текширув ўтказилмоқда.






