Бугунги кунда Самарқанд вилоятпрокурорлари секторлари 290 та фуқаролар йиғини ҳудудидаги 158 603 та хонадонда истиқомат қилувчи 1 004 703 нафар фуқаронинг турмуш тарзини, оилавий шароитини, уларнинг ижтимоий муҳофазаси, уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш борасида самарали фаолият олиб бормоқда.
Бунинг учун прокурорлар секторлари ҳудудида 64 та кичик гуруҳ ташкил этилиб, уларга 362 нафар ходим (мутахассис) жалб этилган.
2019 йилда ушбу кичик гуруҳлар томонидан аҳоли хонадонларига уйма-уй юриш давомида аниқланган 12 213 та муаммо бартараф этилган.
Хусусан, Ургут туман “Хўжайдуқ” маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 60 та эҳтиёжманд хонадонларга жами 165 кг гўшт, 5 кгдан ўсимлик ёғи, 2,5 кгдан гуруч, 2,5 кгдан шакар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек ҳар бирларига 100 минг сўмдан пул маблағлари ва 5 литрдан суюлтирилган маиший газ баллонлари тарқатилган.
Пайариқ тумани “Ғаллакор” МФЙ 392 нафар, “Қўлтўсин” МФЙ Довтепа қишлоғида 437 нафар ҳамда “Накурт” МФЙда 457 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланган.
Пахтачи тумани“Истиқлол” МФЙ ҳудудидаги истироҳат боғида 50 га яқин китобхон фойдаланиш имкониятига эга бўлган замонавий кутубхона мажмуаси ҳамда кутубхонанинг ёнида 24 ўринли “Интеллект” номли тил ўрганиш ўқув маркази ташкил этилган.
Ургут тумани “Кенагас” ҳамда “Мерганча” МФЙларни бирлаштириб турувчи 17 км автомобиль йўли таъмирланиб, асфальт қопламаси ётқизилди.
Шу билан бир қаторда, вилоятдаги ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган 6 173 та муаммо бартараф этилган.
Масалан, Пахтачи тумани “Зарафшон” МФЙҳудудидан ўтувчи Нарпай каналининг устида пиёдалар ўтиши учун мўлжалланган узунлиги 8 метр бўлган кўприк оммавий ҳашар йўли билан қайта таъмирланган.
Пайариқ тумани “Накурт” МФЙда маҳаллий маблағлар ҳисобидан 438 млн сўм ажратилиб, янги ва барча шарт-шароитларга эга тез тиббий ёрдам шаҳобчаси қуриб фойдаланишга топширилган.
Вилоятнинг туман ва шаҳар прокурорлари секторлари раҳбарлари томонидан тадбиркорлар билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар, амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
Бу борада 360 та янги тадбиркорлик субъктлари ташкил этилиб, 700 га яқин қўшимча иш ўринлари яратилишига эришилди, шунингдек, 32 нафарига 218 га ер майдони, 250 нафарига кредитлар ажратилиши, 140 нафарига бошқа амалий ёрдамлар кўрсатилиши таъминланди, 100 дан ортиқ ишламаётган тадбиркорларнинг фаолияти тикланган.
2-сектор ҳудудидаги экспортёр корхоналар томонидан 2019 йилда 16 млн АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, прогноз кўрсаткич 117% га бажарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли “Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик, енгил жиноят содир этганлиги учун ички ишлар идоралари профилактик ҳисобида турган 536 нафар вояга етмаганлар билан тушунтириш, тарбиявий ишларни олиб бориш, ҳулқ-атворида ижобий ўзгариш кузатилган вояга етмаганларни профилактик ҳисобидан чиқариш мақсадида, мунтазам равишда маънавий-маърифий профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Қолаверса, вилоятдаги прокурорлар секторларида ҳар бир ҳудудда аниқланган муаммоларни ҳал этиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этишга қаратилган “йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, уларнинг ижро юзасидан секторлар раҳбарларининг тегишли халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ҳисоботларини эшитиш амалиёти йўлга қўйилган.
Бундай ижобий ишларни вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам кузатиш мумкин.







