Ижтимоий тармоқларда тарқалган Учкўприк туманида фермерларни пахта ҳосили пуллари берилмаётганлиги ҳолати юзасидан Фарғона вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.
“Реал Транс Логистик” унитар корхонаси пахта-тўқимачилик кластери ўртасида тузилган контрактация шартномалари бўйича Учкўприк тумани фермер хўжаликлари томонидан топширилган пахта хом ашёси учун жами 47 млрд 984 млн. сўм тўланиши белгиланган.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, корхона томонидан фермер хўжаликларига жами 18 млрд. 504 млн. сўм тўлаб берилган. 09.01.2020 йилда 1 млрд. 400 млн. сўм қарздорлик АТБ “Агробанк” Учкўприк туман филиали ҳисоб-рақамига ундирилиши таъминланиб, ҳозирда
28 млрд. 080 млн. сўм қарздорлик мавжуд. Кластер корхонасининг пахтани қайта ишлашдан олинган тола, ишлаб чиқарилган махсулот ҳисобидан қарздорликни бартараф этиш имконияти мавжуд бўлиб, тез орада тўлаб бериш юзасидан корхона томонидан кафолат хати берилган.






