АсосийJamiyat

Сергелида ўғил отасининг ерини ўзгага 380 минг АҚШ долларига алдаб сотаётганда қўлга тушди

'Сергелида ўғил отасининг ерини ўзгага 380 минг АҚШ долларига алдаб сотаётганда қўлга тушди'ning rasmi

Фермер хўжалигига ажратилган ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро К.Т. фуқаро В.П.нинг ишончига кириб уни алдаб, отаси С.Т.га қарашли “S” фермер хўжалигига озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда мева сабзавотларини қуритиш, қайта ишлаш ва қадоқлаш цехлари қуриш учун Тошкент вилояти, Зангиота тумани ҳудудидан ажратилган 1,5 гектар ер майдонининг 
70 сотихини, унга 380 000 АҚШ долларига сотишни режалаштириб, шундан, 
50 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида жиноят устида ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан К.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар