АсосийJamiyat

Ҳарбийлар касб байрамини янги уйларда нишонлайдиган бўлди

'Ҳарбийлар касб байрамини янги уйларда нишонлайдиган бўлди'ning rasmi

Термиз шаҳрида Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари учун 60 оилага мўлжалланган иккита кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокилиги матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Ипотека кредити асосида қурилган беш қаватли иккита уйда барча шароит яратилган. Икки ва уч хонали хонадонларнинг ошхона ва бошқа қўшимча хоналари замонавий усулда жиҳозланган. Уйларнинг имтиёзли ипотека кредити асосида берилаётгани ҳам тинчлигимиз қўриқчиларига кўрсатилаётган эътибор намунасидир.

Шунингдек, бу хонадонларнинг бир қисми Сурхондарё вилоятида туғилиб, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида хизмат қилаётган ҳарбийлар ва узоқ йиллар юртимиз тинчлиги йўлида хизмат қилиб, қарилик пенсиясига чиққан ҳарбий хизматчилар учун ажратилгани ҳам Миллий армиямизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳамда одамлар бугунги кунидан рози бўлиб яшаши керак, деган халқчил тамойилнинг ёрқин ифодасидир.

Шартнома асосида хизмат қилаётган кичик сержант Шуҳрат Абдужаббаров Қумқўрғон туманида улғайиб, камолга етган. Ўн беш йилдан буён Қуролли Кучларимиз сафида шартнома асосида хизмат қилмоқда. Турмуш ўртоғи билар бир ўғил, бир қизни тарбиялаб,вояга етказмоқда. Саккиз йилдирки, Қашқадарё вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида ўз вазифасини сидқи-дилдан бажараётган Ш.Абдужаббаров ҳам Ватан ҳимоячилари куни арафасида янги хонадоннинг калитини қабул қилиб олди.

 

    Бошқа янгиликлар