1

Ниғматилла Йўлдошев Ҳарбий прокуратура бўлим бошлиғига “Шуҳрат” медалини топширди

ЖАМИЯТ 14.01.2020, 15:46
Ниғматилла Йўлдошев Ҳарбий прокуратура бўлим бошлиғига “Шуҳрат” медалини топширди

“14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Бош прокуратурада байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Унда Бош прокуратура раҳбарияти ва ходимлари ҳамда Ҳарбий прокуратура ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, муҳтарам Президентимиз – Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, халқимизнинг осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армияни шакллантириш, Қуролли Кучларни тезкор бошқаришнинг замонавий тизимини яратиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, умуман, мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича улкан ишлар амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда прокуратура органлари томонидан Қуролли Кучларда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтилди. 

Хусусан, ўтган йилда Ҳарбий прокуратура органлари томонидан мингдан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 9.027 нафар фуқаронинг ҳуқуқлари тикланганлиги, 258 та ноқонуний ҳужжатлар прокурорларнинг протестлари асосида қонунга мувофиқлаштирилганлиги, текширишлар ва жиноят ишлари тергови давомида 80 млрд. сўмдан ортиқ зарарнинг қопланганлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.01.2020 йилдаги Фармонига асосан мукофотланган Ҳарбий прокуратура бўлим бошлиғи Шухрат Санаевга “Шуҳрат” медали топширилди.

Шунингдек, тадбирда Қуролли Кучларда қонун устуворлигини таъминлашда алоҳида намуна кўрсатган, хизмат вазифаларини сидқидилдан бажарган бир гуруҳ ҳарбий прокуратура ходимлари рағбатлантирилдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1