Телеграм каналларида Учтепа туманида содир бўлган йўл транспорт ҳдисаси жойидан олинган фотосуратларни тарқалмоқда. Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.
14 январь куни соат 22:50 да Лутфий ва Фарҳод кўчалари кесишган жойда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида 102 рақамига хабар келиб тушган. Cobalt русумли автомобилнинг ҳайдовчиси (01 Y 050 KA), 37 ёшли Т.Тохир тақиқловчи чироқда тўхтаб турган бир нечта автомобиль билан тўқнашган.
Тўқнашув хусусан 26 ёшли Шохрух Н. бошқарувидаги Matiz(давлат рақами 60 G 354 MA); 29 ёшли Рустам Х. бошқарувидаги Spark (давлат рақами 01 N 166 VA); 28 ёшли Бекзод И. Бошқарувидаги Matiz (давлат рақами 01 L 152 QA); шунингдек 28 ёшли Ҳакимжон Я. Бошқарувидаги Nexia-3 (давлат рақами 01 383 XFA) автомобиллари билан содир бўлган.
Бахтсиз ҳодиса оқибатида Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси (01 Y 050 KA), Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси (01 L 152 QA) ва унинг йўловчиси 26 ёшли Шоҳрух Н., шунингдек Matiz (60 G 354 MA) автомобили йўловчиси 26 ёшли Асрор Ж. Турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Cobalt автомобили тақиқланган светофор олдида тўхтаган автомобиллар билан тўқнашув содир этганлигининг сабаблари аниқланмоқда.










