2020 йилнинг 6 дан 12 январгача ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан 7 771 та йўл ҳаракати қоидабузарликлари қайд этилди, шулардан 1 510 таси – қўпол қоидабузарликлардир. Умумий статистиканинг баъзи рақамлари билан тақдим этилган жадвалда танишиб чиқишингиз мумкин.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг профилактик тадбирлари доимий равишда олиб борилади. Шунга қарамасдан, баъзи ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга фақатгина баённомалар ёрдамида мажбур қилиш мумкин.
"Қиш мавсумида паст ҳарорат ва ёғингарчилик сабабли ҳайдовчиларнинг тезкорлигига таъсир қилади, шунинг учун йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш жуда муҳимдир. Автомобиль бошқарувига енгил муносабатда бўлиб, соғлиғингизни хавф остига қўйманг", деб ёзади Тошкент шаҳар ИИББ.






