АсосийЖАМИЯТ

Ўқувчилар ҳарбийларни шеър ва қўшиқлар билан қутлашди

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги 225-сонли умумтаълим...

'Ўқувчилар ҳарбийларни шеър ва қўшиқлар билан қутлашди'ning rasmi

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги 225-сонли умумтаълим мактабига бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ташриф буюриб, бу ерда таълим-тарбия олаётган ўқувчилар билан суҳбатлашдилар.

Байрамона руҳдаги тадбирда ўқувчи ёшлар Ватанни мадҳ этувчи  шеър ва қўшиқларини ҳарбий акалари эътиборига ҳавола этдилар. 

Айниқса, улар томонидан ҳарбий хизматчининг юртга садоқатли, халқ тинчлиги ва осойишталиги йўлида масъулиятли ҳамда машаққатли фаолиятларини ўзида акс этиб чизган суратлари, эртамиз эгаларининг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини бир ифодаси эканидан далолат беради.

    Бошқа янгиликлар