АсосийJamiyat

МИБ 557 нафар фуқаронинг иш ҳақини ундириб берди

'МИБ 557 нафар фуқаронинг иш ҳақини ундириб берди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Қибрай тумани бўлими иш юритувида, Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ, Зангиота, Бекобод туманлараро судининг ижро варақаларига асосан қарздор Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” корхонасидан, ундирувчи 557 нафар фуқаролар фойдасига жами 3 млрд. 115 млн. сўмлик иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор корхонанинг мулкий ҳолатини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган.

Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздор корхонанинг барча ҳисоб рақамларига давлат ижрочисининг қарори билан банд солинган ҳамда инкасса топшириқномаси “Ипотека банк” Чирчиқ филиалига ижро қилишлик учун юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, қарздор Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” корхонасидан, ундирувчи 557 нафар фуқаролар фойдасига жами 3 млрд. 115 млн. сўмлик иш ҳақи тўлиқ ундириб берилган.

    Бошқа янгиликлар