АсосийЖАМИЯТ

Халқ банкининг "Дамас" автомашинаси ходимларига маош бермагани учун олиб қўйилди

Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлим ходимлари томонидан фуқароларнинг бузилган хуқуқл...

'Халқ банкининг "Дамас" автомашинаси ходимларига маош бермагани учун олиб қўйилди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлим ходимлари томонидан фуқароларнинг бузилган хуқуқларини тиклаш ва ҳимоя қилиш борасида амалий ишлар қилинмоқда. Бу ҳақда МИБ нинг Қашқадарё вилоят бошқармаси "Darakchi.uz"га хабар берди.

Хусусан, 2019 йилнинг декабр ойида Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг ижро варақасига асосан АТ Халқ банки Яккабоғ туман филиалининг 3 нафар ходими ишга қайта тикланди. Аммо банк ушбу ходимларнинг мажбурий бекор юрган вақтлари учунтўлаши керак бўлган иш хақларини шу кунга қадар пайсалга солиб келмоқда эди. 

Яъни Г.П.нинг 1 523 833 сўм, А.А.нинг 1 454 327 сўм ва A.X.нинг 2 632 069 сўм иш хақларини тўламаётганлиги учун банкнинг "ДАМАС" русумли автомобили жарима майдончасига олиб кетилди.

Келгусида банк берилган муддат ичида иш хақларини тўламаган тақдирда, ушбу автомобилни сотиб қарздорликни тўлаш чоралари кўрилади.

    Бошқа янгиликлар