Айни пайтда тайёрга айёр бўлиб, ҳамюртларига пул эвазига кўп-қаватли уйлардан квартира ваъда қилаётган фирибгарлар қўлга тушмоқда. Шундай шахслардан бири Бухоро шаҳрида фуқародан пул олаётган пайтда ушланди. Бу бухоролик 1965 йилда туғилган И.М бўлиб, у фуқаро Д.У.ни алдаб, Бухоро шаҳрида қурилаётган 7 қаватли, кўп квартирали арзон уйлардан 3-хонали квартирани навбатсиз олиб беришни ваъда қилган ва бу ҳожатбарорлиги учун 1000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган. Бу ҳолат Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди.
Ваъдабоз 2020 йил 07 январь куни Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида кимёвий ишлов берилган 1000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга туширилди.
Мазкур ҳолат юзасидан И.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми ҳамда 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






