АсосийЖАМИЯТ

Қурилиш вазирлиги 2019 йилнинг энг яхши вазирлиги деб топилди

Breakingnewsuz канали томонидан ўтказилган 2019 йилнинг "Энг яхши вазирлиги" сўровномаси ў...

'Қурилиш вазирлиги 2019 йилнинг энг яхши вазирлиги деб топилди'ning rasmi

Breakingnewsuz канали томонидан ўтказилган 2019 йилнинг "Энг яхши вазирлиги" сўровномаси ўз якунига етди. Ушбу сўровноманинг финал босқичи овоз бериш жараёнида 100 мингга яқин қатнашчи иштирок этди ва унинг якуний натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги 2019 йилнинг энг яхши вазирлиги деб топилди. Бу ҳақда вазирликининг матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу сўровномада Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги дастлабки саралаш босқичида ғолибликни қўлга киритиб, ярим финалда иштирок этишди. 

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги дастлабки саралаш босқичида 64 %, ярим финалда эса 44 % фоиз овоз тўплаб, пешқадам бўлиб келаётган эди. Якуний натижаларга кўра эса, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги - 37% овоз тўплаб фахрли биринчи, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги -27 % овоз билан иккинчи, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги- 25% овоз тўплаб учинчи ва  Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги эса 11% овоз тўплаб тўртинчи ўринни эгаллади. 

Эндиликда эса мазкур канал томонидан 2019 йилнинг энг яхши Давлат қўмитасини аниқлаш борасидаги сўровнома ўтказилмоқда. 

Бошқа янгиликлар