1

Олий ва ўрта махcус таълим вазирлиги ҳамда “Shbeemann” хорижий консалтинг компанияси ўртасида шартнома имзоланмоқда

ЖАМИЯТ 16.01.2020, 10:41
Олий ва ўрта махcус таълим вазирлиги ҳамда “Shbeemann” хорижий консалтинг компанияси ўртасида шартнома имзоланмоқда

Тошкентда Олий ва ўрта махcус таълим вазирлиги ҳамда “Shbeemann” хорижий консалтинг компанияси ўртасида шартнома имзоланмоқда. 

Ушбу шартнома Жаҳон банки иштирокидаги инвестиция лойиҳаси доирасида амалга имзоланиб, уч йил мобайнида компания олий таълим сифатини юқори даражага кўтариш ва бунинг натижасида олий таълим муассасаларини халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтинг рўйхатига киритишда амалий ёрдам беради.

Вазирлик олий таълимни модернизация қилиш йўлида Жаҳон банки билан биргаликда қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, олий таълим муассасаларида инновацион инфратузилма экотизимини шакллантириш мақсадида Жаҳон банки лойиҳаси ҳисобидан ёш олимлар учун Академик инновациялар фонди ташкил этилган.

Мазкур фонднинг 4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан 2019-2021 йилларда 27 та олий таълим муассасасида жами 32 та лойиҳа амалга оширилади.

Шу кунга қадар 7 та олий таълим муассасаларига лаборатория жиҳозлари олиб келинди. 

Шунингдек, Жаҳон банки томонидан 42,2 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит жалб этилиб, мазкур инвестиция лойиҳаси доирасида 114 та ўқув ва 7 та илмий лабораторияларни жиҳозлаш, университетларга илмий тадқиқотлар учун грант маблағлари ажратиш режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1