1

Боғча болаларида ватанпарварлик руҳини шакллантириш мақсадида ҳарбийлар билан учрашув ўтказилди

ЖАМИЯТ 16.01.2020, 11:52
Боғча болаларида ватанпарварлик руҳини шакллантириш мақсадида ҳарбийлар билан учрашув ўтказилди

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги 486-сонли мактабгача таълим муассасасига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия 65921-ҳарбий қисм  хизматчилари таклиф этилди. 

Байрамона руҳдаги тадбирда кичкинтойлар Ватанни мадҳ этувчи  шеър ва қўшиқларини ҳарбий акалари эътиборига ҳавола этдилар. 

Айниқса, болажонлар томонидан ҳарбий хизматчининг юртга садоқатли, халқ тинчлиги ва осойишталиги йўлида масъулиятли ҳамда машаққатли фаолиятларини ўзида акс эттирувчи саҳна чиқишлари ҳарбийларга завқ бағишлади. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1