1

Жиззахдаги газ қуйиш шаҳобчаси портлади. Бир киши вафот этди

ЖАМИЯТ 16.01.2020, 14:05
Жиззахдаги газ қуйиш шаҳобчаси портлади. Бир киши вафот этди

Бугун тахминан соат 11:30 ларда, Зарбдор тумани Янгиҳаёт маҳалласида жойлашган  автомобилларга суюлтирилган газ (пропан) қуйиш шаҳобчасида портлаш юз берди. Бу ҳақда  Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Аниқланишича, таъмирлаш-пайвандлаш ишлари олиб борилаётганида келиб чиққан. Натижада мазкур МЧЖ ишчиларидан фуқаро 40 ёшли Ш.А. ҳодиса жойида вафот этган, 44 ёшли Э.И. эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, портлашнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1