АсосийЖАМИЯТ

Навоий шаҳридаги 4 қаватли савдо мажмуасида ёнғин вужудга келди (видео)

16 январь куни соат тахминан 21:15да Навоий шаҳридаги 4 қаватдан иборат бўлган Навоий савд...

'Навоий шаҳридаги 4 қаватли савдо мажмуасида ёнғин вужудга келди (видео)'ning rasmi

16 январь куни соат тахминан 21:15да Навоий шаҳридаги 4 қаватдан иборат бўлган Навоий савдо комплексининг 4-қаватида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар берди.

Натижада 150 кв.м. бўлган 6 та кийим-кечак савдо дўкони ёниб яроқсиз холга келган, 14 та савдо дўкони эса зарарланган. Тан жароҳати олган фуқаролар ва қурбонлар йўқ.

Ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.

    Бошқа янгиликлар