АсосийЖАМИЯТ

Россияда Ўзбекистон байроғини силкитган мигрантларга маъмурий жазо қўлланди (видео)

Санкт-Петербургда ички ишлар бошқармаси ходимлари Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 14 фуқароси...

'Россияда Ўзбекистон байроғини силкитган мигрантларга маъмурий жазо қўлланди (видео)'ning rasmi

Санкт-Петербургда ички ишлар бошқармаси ходимлари Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 14 фуқаросига нисбатан маъмурий қоидабузарликлар содир этиш бўйича баённомани тузишни ниҳоялашди. Бу ҳақда kun.uzда хабар берилди.

Маълум қилинишича, 14 киши Янги йил кечаси Дворцовий майдонидаги байрам тантаналарида иштирок этишган.

Ички ишлар вазирлиги майдондаги одамларнинг ўзини тутишини онлайн тасвирга олган. “Кузатув камераларига ўз таниши елкасида ўтириб Ўзбекистон байроғини намойиш қилганлар ҳам тушиб қолган”, дейилган хабарда.

Шундан кейин ички ишлар бош бошқармаси экстремизмга қарши курашиш бошқармаси - “Э” марказига ушбу одамларга эътибор қаратишни тавсия қилган.

Текширувлардан кейин 14 кишининг барчасида бирор қоидабузарлик борлиги аниқланган. Уларнинг баъзилари миграция ҳисобига туришда ёлғон маълумотлар тақдим қилган бўлса, бошқаларида Россия ҳудудига киришдаги қоидабузарликлар аниқланган.

Натижада 14 кишидан 3 нафарига нисбатан Россия ҳудудидан мажбурий чиқариб юбориш, бир кишига мустақил чиқиш ҳукми чиқарилган, қолганларнинг Россия ҳудудида қолиши муддати қисқартирилган ёки миграция масалалари бошқармасига уларга Россия ҳудудига қайта киришни тақиқлаш бўйича ҳужжатлар топширилган.  

    Бошқа янгиликлар