АсосийЖАМИЯТ

Энг "зўр" вазирлик, вилоят, киши, ташкилот, депутат. Улар кимлар ва қайсилар?

Бугун пойтахтимизнинг “Зарафшон” киноконцерт залида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги то...

'Энг "зўр" вазирлик, вилоят, киши, ташкилот, депутат. Улар кимлар ва қайсилар?'ning rasmi

Бугун пойтахтимизнинг “Зарафшон” киноконцерт залида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ташкиллаштирилган “Йил танлови - 2019” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Узага кўра, тақдирланувчи ташкилотларни аниқлашда ЎзА агентлиги ижтимоий тармоқлардан фойдаланди ва бу натижанинг холис бўлишига хизмат қилди. Сўровномани 1 миллионга яқин интернет фойдаланувчилари кузатишди. Шундан 300 мингга яқини овоз беришда иштирок этди. Фақатгина телеграмдаги сўровнома билан чекланилмади. Ижтимоий тармоқларда энг кўп овоз олган иштирокчилар кейинги босқичда журналист ва блогерлар томонидан баҳоланди. 50 нафар энг фаол журналист ва блоггерларга сўровнома жўнатилди. Шундан 41 нафари жўнатган сўровномамизга овоз берди.

Фото: Уза

Демак, совриндорлар қуйидагилар:

2019 йилнинг энг намунали вазирлиги (1-ўрин) - Адлия вазирлиги  

2019 йилнинг энг намунали вазирлиги (2-ўрин) - Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги  

2019 йилнинг энг намунали вазирлиги (3-ўрин) - Сув хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги

2019 йилнинг энг намунали ҳудуди (1-ўрин) - Самарқанд

2019 йилнинг энг намунали ҳудуди (2-ўрин) - Наманган  вилояти, Тошкент шаҳри

2019 йилнинг энг намунали ҳудуди (3-ўрин) - Андижон, Навоий  

2019 йилнинг энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти (1-ўрин) - Давлат хизматлари агентлиги

2019 йилнинг энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти (2-ўрин) - АОКА

2019 йилнинг энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти (3-ўрин) - Ўзбекистон мусулмонлари идораси

2019 йилда энг кўп ўзгариш қилган вазирлик - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Журналистлар билан энг яхши муносабат ўрнатган матбуот хизмати - Инновацион ривожланиш вазирлиги

Йил янгилиги - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

2019 йилда Ўзбекистон Оммавий ахборот воситаларида энг фаол қатнашган вазирлик - Энергетика вазирлиги

Йилнинг энг самарали тадбири - «World Influencers Congress» I Халқаро инфлуенсерлар конгресси (ташкилотчи - Туризм қўмитаси)

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг энг яқин ҳамкори - Ўзбекистон истеъмолчилар  федерацияси

2019 йилнинг халққа энг яқин бўлган шаффоф банки - Микрокредитбанк

2019 йилда ОАВ билан энг фаол ишлаган банк тизими - Қишлоқ қурилиш банк

2019 йилда халқ ишончини қозонган банк тизими - Агробанк

Халқ дардини кун тартибига қўя олган депутат - Расул Кушербаев

Энг фаол давлат арбоби - Ўзбекистонда Йил одами   Танзила Норбоева.

 

    Бошқа янгиликлар