АсосийJamiyat

Андижонда 5700 дан зиёд фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди

'Андижонда 5700 дан зиёд фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилояти бошқармаси ва туман ва шаҳар бўлимларига ўтган 2019 йилда жисмоний ва юридик шахслардан жами 16.322 та мурожаат келиб тушган, дея маълум қилди МИБ. 

Келиб тушган мурожаатларнинг 14 408 таси бевосита бюро томонидан кўриб чиқилиб, хал этилган, 136 таси ҳал қилиш учун бошқа муассасаларга, 739 таси бошқарма томонидан қуйи тизимларга юборилган, 990 та мурожаат дубликат деб топилиб, 01.01.2020 йил ҳолатига 329 та мурожаат қолдиқ бўлиб ўтган.

Ҳал этилган 14 408 та мурожаатнинг 5796 таси ёки 40,2 фоизи қаноатлантириш, 8609 таси ёки 59,7 фоизи ҳуқуқий тушунтириш ва 2 тасини қаноатлантириш рад этилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 5794 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш билан бирга суд ҳужжатлари асосида 5.4 млрд сўмдан зиёд маблағни ундиришга эришилган.

Хусусан, “Гулчехра-Анд” хусусий корхонаси раҳбари Ф.Қурбоновнинг суднинг қарори асосида Андижон шаҳар ҳокимлигидан компенсация тўловларини ундиришда амалий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаатини ўрганиб чиқиш юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 07.11.2019 йилда 96 млн. сўм ундириб берилиши таъминланган.

Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг 29.11.2019 йилдаги қарздор «IMPERIAL GRANIT GROUP» МЧЖдан жабрланувчининг қонуний вакили Б.Долимов фойдасига 14.270.000 сўм моддий ва 10.000.000 сўм маънавий зарарни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати ижроси юзасидан йўллаган мурожаати бўйича қарздордан 24.270.000 сўм зарар пули ундирилиб, Б.Долимовнинг 28.12.2019 йилдаги аризасига кўра пластик карта рақамига ўтказилиб берилиши таъминланган. 

Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Бундан ташқари, жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар давомида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларнинг мурожаат қилишига сабаб бўлаётган сабаблар ва омилларни ўрганишга, уларни таҳлил қилишга, шу билан бирга ҳудуддаги ижтимоий-сиёсий вазият, аҳолининг кайфияти, бюро органлари ходимларининг ҳудудда амалга ошираётган фаолиятига ҳам эътибор қаратилмоқда.

    Бошқа янгиликлар