Фавқулодда вазиятлар вазирлиги "Чимён" ҳудудида 2020 йилнинг 20 январ соат 08:00 дан 21 январ соат 08:00 гача қор кўчиш хавфи мавжудлигини эълон қилди.
Шу сабабдан вазирлик ушбу ҳудудда дам олишни режалаштирётган дам олувчиларга эҳтиёткорлик чораларини кўришларини ва "Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд" белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни илтимос қилмоқда.






