АсосийJamiyat

Наманганда қоғоз цехи портлаши оқибатида ишчи вафот этди

'Наманганда қоғоз цехи портлаши оқибатида ишчи вафот этди'ning rasmi

19.01.2020 йил соат 16:55 ларда Наманган шаҳрида жойлашган “Golden W.P.” МЧЖга қарашли қоғоз ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган қуритиш компрессори назоратсиз қолиши натижасида табиий газ тўпланиб қолиб, портлаш ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда. 

Портлаш оқибатида, мазкур цех ишчиси А.Х. (1996 й.т.) ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар