Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбий хизматчилари ва хизматчилари учун ҳарбий ва хизмат кийим-бош намуналарини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳарбий ва хизмат кийим-бош намуналари тасдиқланади.
Лойиҳага келтирилишича, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги зиммасига юклатилган вазифаларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда иқлим шароитига мос, чидамли ҳарбий ва хизмат кийим-бошларни тайёрланишига алоҳида эътибор қаратилади.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 2021 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбий хизматчилари ва хизматчиларини ҳарбий ва хизмат кийим-бошлар билан таъминлаш меъёрлари, ҳарбий ва хизмат кийим-бошларни кийиш қоидалари ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Ҳарбий хизматчилар ва хизматчилар иқлимга мос, турли вазиятларда ҳаракатланиш учун қулай бўлган ҳарбий ва хизмат кийим-бошлари билан таъминланади.
Ҳарбий ва хизмат кийим-бошлари намуналари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимининг генераллар, катта ва кичик офицерлар, шартнома асосидаги ҳарбий хизмат оддий аскар ва сержантлари таркибидаги ҳарбий хизматчилари учун ҳарбий, шунингдек ёнғин-қутқарувчилар учун хизмат кийим-бошлари турларига бўлинади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва хизматчилари учун ҳарбий ва хизмат кийим-бош намуналари Туркия давлатининг “MS BARER TEXTILE LLC” қўшма корхонаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
Ҳарбий ва хизмат кийим-бош намуналарини ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши учун молиявий харажатлар талаб қилинмайди.
Лойиҳада келтирилаётган ФВВ ҳарбий хизматчилари ва хизматчилари учун ҳарбий ва хизмат кийим-бош намуналари қуйидагилар:















