АсосийJamiyat

Наманганда қарздорлиги учун​ 75 та хонадон газ таъминотидан узилди​

'Наманганда қарздорлиги учун​ 75 та хонадон газ таъминотидан узилди​'ning rasmi

Наманган шаҳрида ўтказилган тадбир давомида 75 та хонадон салкам 94 миллион сўм табиий газдан қарздорлиги учун газ таъминотидан узилди. Бу ҳақда Бош Прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълум қилди. 
​Тадбирларда электр, газ узатиш ва тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш бўйича тузилган гуруҳ фаол иш олиб бормоқда.

​Наманган шаҳрининг Зарбдор маҳалла фуқаролар йиғинида табиий газ истеъмолчилари 1304 тани ташкил этади. Қарздор хонадонлардаги газ энергия ресурсларидан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, фуқаро С.Турғунованинг табиий газдан қарздорлиги 1 миллион 100 минг сўмдан ошгани аниқланди. Истеъмолчи хонадон қарздорликни тўлаш қобилиятига эга бўлса-да, турли баҳоналар билан тўловни амалга оширмай келгани аниқланди.

Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган чоралар натижасида мазкур хонадон тўловни ўз вақтида амалга оширмагани учун газ таъминотидан вақтинча узиб қўйилди.

Бошқа янгиликлар