АсосийЖАМИЯТ

"Ўзбекнефтгаз" катталар ҳам кўрса бўладиган мультфильм яратди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ташаббуси билан яратилётган «Қувват» мультсериалининг 9-қисми болажонлар...

'"Ўзбекнефтгаз" катталар ҳам кўрса бўладиган мультфильм яратди'ning rasmi

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ташаббуси билан яратилётган «Қувват» мультсериалининг 9-қисми болажонларга тақдим этилди. Бу ҳақда жамиятнинг Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Мультсериал қаҳрамонлари Тоҳир ва Зуҳра бу гал ёзги таътилни Ўзбекистоннинг олис қишлоқларидан бирида яшовчи бобо ва бувисиникида ўтказишмоқда. Кенг ҳовлида ёлғиз қолган болакайлар, уй вазифаларини бажаришга киришадилар. Шаҳарда кулай шароитларга кўникиб қолган Тоҳир газ плитанинг мурувватини бураганда оқиб келадиган газнинг йўқлигидан ҳайратланади. Табиий газ етиб келмаган ҳудудларга суюлтирилган газни ташиб келишдан самаралироқ ва аҳоли учун фойдалироқ бўлган усуллар бор ёки йўқлигини билишга қизиқади.

Мультқаҳрамон Қувват болаларга юртимизда газ ва нефт конлари адоқсиз заҳирага эга эмаслиги, бундан ташқари унинг экологияга ҳам салбий таъсири сабаб, мамлакатимиз ривожланган давлатлардаги каби қайта ишланадиган биогаз энергия тизимларига ўтишни режалаштирилаётгани ҳақида айтади. Бу эса, табиий газ конлари заҳирасини асрашга хизмат қилишини таъкидлайди.

Бунда чорва молларининг чиқиндилари кичик цехларда қайта ишланади.

Уларни ҳовлиларда қуриб, узлуксиз газ ишлаб чиқишга эришиш мумкин. Биометан газ билан овқат тайёрлаш, хонадонларни иситиш, электр энергияни ишлаб чиқариш, келажакда автомобилларда ёнилғи сифатида ишлатилиши мумкин.  Бир хонадонда саккиз бош сигир чиқиндисидан қуйидагича ёнилғи манбаини олиш мумкин.

Бу эса битта хонадонни зарурий энергия билан таъминлайди.

Ҳовлида ўрнатилган кичик биогаз ускуна учун сарфланган ҳаражатлар 20 ой ичида бутунлай қопланади.

Бундай цехларни қуриш бизда табиий газдан қисман ёки тўлиқ воз кечишга имкон беради. Бу билан қайта тикланмайдиган табиий газ заҳираларини сақлашга ва экологияни ифлосланишини сезиларли даражада камайтиришга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз. Қайта ишланган чиқиндилардан қишлоқ хўжалигида ўғит сифатида фойдаланиш мумкин. Бу эса кимёвий ўғитларни сарфини камайтиради ва бунинг оқибатида ер ости сувлари заҳарланишининг олди олинади.

"Қувват" мултьсериалининг 9-қисмини нафақат болажонлар, балки катталар ҳам томоша қилиши фойдадан ҳоли эмас, дейилади хабарда.

Бу ерга мультфилм жойлаштирилади.

 

 

    Бошқа янгиликлар