АсосийЖАМИЯТ

Хивада замонавий услубдаги янги ресторан иш бошлади

Бугунги кунда Хоразм вилоятида маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулайликлар яратиш мақсадида...

'Хивада замонавий услубдаги янги ресторан иш бошлади'ning rasmi

Бугунги кунда Хоразм вилоятида маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулайликлар яратиш мақсадида жойлаштириш воситалари ва овқатланиш шаҳобчалари сони ортиб бормоқда. Ҳусусан, Хива шаҳар марказида жойлашган “Руҳшона Мирзобек” ОК га қарашли "Хожибой ота" ресторани ўз иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Айтиш жоизки, "Хожибой ота" ресторан мажмуаси оилавий дам олишнинг умуман янги талқинини таклиф этади. Жаҳон меъёрлари асосида ташкил этилган мажмуа 200 ўринга эга.

Ушбу ресторанда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар шунингдек, оилавий ҳордиқ чиқариш, дўстлар билан учрашиш ва иш бўйича турли учрашувларни ўтказишни ҳохловчи меҳмонлар учун кўплаб қулайликлар яратилинган.

Мазкур ресторанда ўз ишининг моҳир ошпазлари томонидан миллий ва европача услубдаги таомлар тайёрланади. Шунингдек мазали ширинликларни ҳуш кўрувчи сайёҳлар учун ҳам мазкур ресторанда миллий пазандачилик усулларида тайёрланган турфа ҳил ширинликлар мавжуд. Ресторан менюсидан ўрин олган ўзбекона миллий таомларимиз хорижлик саёҳатчиларга манзур бўлмоқда.

Бошқа янгиликлар