АсосийJamiyat

Энди Молдова ва рус ошхонасида ўзбекча «қозон кабоб» тайёрланади

'Энди Молдова ва рус ошхонасида ўзбекча «қозон кабоб» тайёрланади'ning rasmi

Наврўз боғидаги «Навоий» таомлари ресторанида Россия ва Молдовадан ташриф буюрган меҳмонлар учун ўзбек миллий таомларимиздан «қозон кабоб» тайёрлаш бўйича маҳорат дарси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон гастрономик туризми Ассоциацияси хабар берди.

Албатта, уларга ўзбек анъаналари, таом рецептининг асрлар давомида сақланиб келаётгани тарихи ҳамда миллий меҳмоннавозлик қоидалари гастро-гидимиз томонидан маҳорат билан таърифланди.

Меҳмонларнинг фикрича, бугунги кунда шарқона таомлар, айниқса, ўзбек миллий ошхонаси гурманлар ва сайёҳлар томонидан катта қизиқиш билан ўрганилади.

Сайёҳлар юртимизга ташриф буюрганда, кундалик тановвул қилинадиган фаст-фуд ёки Европа таомларини эмас, балки айнан ўзбек ошхонасида тайёрланган лаззатли таътиб кўриш ва янги таъмни ҳис қилишни маъқул кўришади.

Молдовалик меҳмон ҳатто ўз кулинар билимларини яна бир рецептга бойитиш мақсадида навоийлик ошпаз билан биргаликда таом тайёрлади.

    Бошқа янгиликлар